Jizzakh women‘s Cup-2019. Ўзбекистон аёллар ОТЖ бугун ҳал қилувчи ўйинда Қозоғистон жамоасига қарши баҳс олиб боради

Шу кунларда Жиззахда аёллар ўртасида «Jizzakh women Cup-2019» мусобақаси бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон аёллар ОТЖ шу кунгача "Сўғдиёна-W", Қирғизистон U-21, "АГМК-W" жамоаларига қарши майдонга тушиб, барча ўйинда ғалаба қозонди.

Рақиблар дарвозасига 15та гол киритиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 1та тўп ўтказиб юборди. Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Қозоғистоннинг "Биик" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да Жиззахдаги Марказий ўйингоҳда бошланади.

"Биик" жамоаси ҳам ҳозирчага ўтказилган барча ўйинда ғалаба қозониб, рақиблар дарвозасига 22та гол киритган ва ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборган. Бугунги ўйинда фақат ғалаба Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасини мусобақа ғолибига айлантиради. Дуранг натижа Қозоғистон жамоаси фойдасига ишлайди. Футболчи қизларимизга бугунги ўйинда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ўқилган: 647
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аёллар Олий лигаси. 7—11-тур учрашувлари саналари
17:32
Аёллар футболи. “Бунёдкор-W” – “Локомотив-W” учрашуви расмийлари
12:05
Олий лига. “Бунёдкор-W” – “Локомотив-W” ўйинини жонли эфирда томоша қилинг
14:09