Aёллар миллий терма жамоамиз Ҳиндистон вакилларини мағлуб этди

Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Олмалиқдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари ОКМК стадионида Ҳиндистон вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Aёллар миллий терма жамоамизнинг яққол устунлигида ўтган баҳсда Ҳиндистон жамоаси 1-0 ҳисобида мағлуб этилди. Бир нечта қулай имкониятлардан фойдаланишда вакилларимизга омад кулиб боқмади. Бироқ ўйиннинг 87-дақиқасида Мафтуна Шойимова жарима зарбасидан рақиб дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол этди ва ушбу гол вакилларимизга ғалаба тақдим этди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
5 апрель, 2021 | ОКМК стадиони, Олмалиқ
Ўзбекистон 1-0 Ҳиндистон
Гол: Мафтуна Шойимова 87′

Ўқилган: 1147
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОАВ диққатига: Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичи учун аккредитация жараёни бошланди
13:47
Аёллар футболи. "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйинида дуранг қайд этилди
17:16
Олий лига. “Бунёдкор-W” “Андижанка” дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди
16:16