Йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлишга номзодлар: Якуний учлик аниқ

ЎзПФЛ йил якунида анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди. Ташкилот бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун аёллар Олий лигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овоз берди.

Ҳозирга келиб, барча номинациялар учун мураббийлар ва сардорлар овозлари бериб бўлинди. Овозлар ҳисобланиб, энг яхшилар орасида кучли учлик аниқланди.  

Людмила Карачик (“Бунёдкор-W”) - 19 та ўйин, 29 та гол

Диёрахон Хабибуллаева (“Сўғдиёна-W”) - 18 та ўйин, 25 та гол

Саида Галимова (“Бунёдкор-W”) – 19 та ўйин, 15 та гол

Ғолиб йил якунида энг яхшиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Ўқилган: 663
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Севинч” – “Бунёдкор-W”. Суперкубок учрашуви ҳакамлари рўйхати
13:01
“Сўғдиёна-W” янги бош мураббий ва кот-д'ивуарлик легионер билан шартнома имзолади
14:02
Аёллар Олий лигаси. “Пахтакор-W” – “Андижанка” учрашуви қолдирилди
10:04