Аёллар футболи. 16 июнь куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

16 июнь куни соат 11:00 да ЎзПФЛ биносида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигаси янги мавсуми учун қуръа ташланади. Эслатиб ўтамиз, унда 12 жамоа иштирок этади ва икки давра мобайнида жами 22 тур баҳслари бўлиб ўтади.

Олий лигада иштирок этувчи жамоалар:

“Севинч”
“Бунёдкор-W”
“Сўғдиёна-W”
“Металлург-W”
АГМК-W
“Локомотив-W”
“Пахтакор-W”
“Қизилқум-W”
“Навбаҳор-W”
“Андижанка”
“Бухоро-W”
“Сурхон-W”

Соат 12:00 да эса Биринчи лига учун қуръа ташланади.

Биринчи лигада иштирок этувчи жамоалар:

“Динамо-W”
“Шўртан-Lady”
“Хоразм-W”
“Нефтчи-W”
“Қўқон-1912 W”
“Машъал-W”
“Севинч-2”
АГМК-2

Шунингдек, 29 июнь куни мамлакат чемпиони “Севинч” ва кубоги соҳиби “Бунёдкор-W” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлиб ўтади. Суперкубок баҳси бўлиб ўтадиган жой ва бошланиш вақти тез орада расман эълон қилинади.

Ўқилган: 462
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун футзал бўйича аёллар чемпионати якунланади
10:22
"Бунёдкор": Аёллар футболи, биринчи ўйинда йирик ғалаба
01:33
"Пахтакор"нинг аёллар жамоаси "Сурхон"ни 10:0 ҳисобида доғда қолдирди
08:33