Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Порту" - "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" ўйинлари бўлади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал жавоб учрашувларидан ўрин олган баҳслар бугун ҳам давом эттирилади. Футбол мухлислари иккита ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишади.

Жумладан, уларнинг бири Португалияда "Порту" ҳамда Англиянинг "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечади. Биринчи ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, инглизларнинг ғалабаси билан якунланганди. Жавоб ўйини олдидан ҳамма шай ҳолатда турибди. Биринчи ҳисоб ҳали ҳеч нарсани англатмаслиги турган гап. "Порту" ўзида максимал тарзда ҳаракат қила олишини биламиз.

Иккинчи беллашув Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Англиянинг икки номдор "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" клублари ўзаро кураш олиб боришади. Бу жамоаларнинг биринчи ўйинида "тақачилар" 1:0 ҳисобида "Сити"ни доғда қолдиришганди. Бугун нима бўлишини ҳеч ким билмаса керак. Лекин, кичик устунлик майдон эгалари томондалиги аниқдир.

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади. Кўрамиз, кузатамиз ярим финалчиларнинг номини билиб оламиз.

Бугунги ўйинлар анонси:

00:00 Порту (Португалия) – Ливерпуль (Англия)
00:00 Манчестер Сити (Англия) – Тоттенхэм Хотспур (Англия)

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 2497
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Манчестер Сити Порту Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳаким Зиеш: Ўзимни айбдор санайман, кўпроқ гол уришим керак эди
18:47
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
“ПСЖ” 25 йилдан кейин илк бор ЕЧЛ ярим финалида ўйнайди
14:21