Марк-Андре тер Стеген: Биз сизга "ПСЖ" эмасмиз

"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стеген "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ғалаба қозонишни жуда истаётган рақибга қарши майдонга тушамиз. Бизчи, ютишни истамаймизми?

Ҳа, улар бир нечта ўйинларни сафарда юта олишди. Лекин, биз жавоб ўйинида ҳимояга ётиб олишни хоҳламаймиз.

Икки жамоани ҳам қийин учрашув кутмоқда. "МЮ"да тезкор футболчилар бор, уларни назоратдан қочирмаслик керак.

Лекин, битта яхши хабар ҳам бор: биз сизга "ПСЖ" эмасмиз. Тўғри, вазият қалтис, устунлик кичкина. Шунчаки тўпни ушлаб ўйнасак бўлди, вазиятлар пайдо бўлади", - дейди тер Стеген.

Ўқилган: 2410
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юрген Клопп: Финалга чиқиш учун охиригача курашамиз
20:46
Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" учун ЕЧЛдаги ҳар бир ўйин финал эди
08:04
"Боруссия Д" – "Интер" ва бошқа ўйинлар таркиблари
00:06