Достонбек Ҳамдамов яна "Пахтакор" футболчисига айланди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов ҳам жамоамиз сафига қайтди.

"Пахтакор" таркибида 2019-20 йилда 74 баҳсда 24 тўп киритган Ҳамдамов 2022 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Достонбек ҳам жамоамиз билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган. Унинг "Пахтакор"га қайтиши омадли бўлиб, "Шерлар" сафида кўплаб совринларни қўлга киритишига умид қиламиз.

Ўқилган: 5084
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича