Токио-2020: Илк олтин медаль хитойлик спортчига насиб этди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида дастлабки медаллар эгалари аниқ бўлди. Бироз аввал аёллар ўртасида 10 метрдан милтиқдан отиш баҳсида Олимпиаданинг илк ғолибини билиб олдик.

Муросасиз кечган финал беллашувида хитойлик Циан Янг 251.8 очко жамғариб, энг яхши натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, бу янги Олимпиада рекорди ҳамдир. Иккинчи ўрин россиялик Анастасия Галашина (251.1) ва учинчи поғона швейцариялик Нина Кристенга (230.6) насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда қатнашган вакилимиз Мухтасар Тоҳирова 33-натижа билан ушбу дастурни якунлаган.

Ўқилган: 3689
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича