"Пахтакор-1956"

Клубимиз ташкил этилганининг 65 йиллигига атаб тарихий маълумотларни тақдим этиб борамиз.

Илк мавсумда "Пахтакор" СССР чемпионати "Б" классида иштирок этиб, 34 ўйинда 12 ғалаба, 6 дуранг ва 16 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 44 тўп киритилиб, 53 гол ўтказиб юборилган. 30 очко тўплаган "Пахтакор" 18 жамоа орасида 13-поғонани эгаллаган. Бош мураббий сифатида Валерий Бехтенев фаолият юритган бўлса, Лев Ольшанский унга ёрдам берган. Жамоа раҳбари сифатида Михаил Арустамов ишлаган. Жамоа сафида мавсум мобайнида 18 нафар футболчи майдонга туширилган.

"Пахтакор" ФК тақдим этилган тарихий фотосуратлар ва видеолар учун "Пахтакор"нинг афсонавий футболчиси Акмал Азизхўжаевнинг набираси Муродилла Алимбоевга миннатдорчилик билдиради.

Ўқилган: 11379
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича