“Оқтепа” воҳа сафарида иккита ўйин ўтказди

U-18 Биринчилигининг 6-тур доирасидаги сўнгги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Урганчга сафар уюштирган “Оқтепа” жамоаси майдон эгаларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Оқтепа” воҳа сафарида шунингдек, 19-турнинг кўчирилган “Арал Самали” жамоаси билан ҳам куч синашиб қайтди. Бир кун олдин Урганчда тўп сурган тошкентликлар эртасига – бугун Нукусда ҳам майдонга тушишди ва мезбонларга имкониятни бой беришди.

U-18 Биринчилиги.
6-тур, 30 май, якшанба
ХОРАЗМ – ОҚТЕПА – 2:3 (0:2)
Голлар: Аъзамжон Абдуллаев (49), Азизбек Баҳромов (81) – Бахтиёр Тожиев (12), Азизжон Тошкенбоев (38), Миржалол Норқобилов (73)

19-турнинг кўчирилган учрашуви, 31 май, душанба
АРАЛ САМАЛИ – ОҚТЕПА – 4:3 (1:0)
Голлар: Шинибек Қуралбаев (23, 66), Бахит Пердебаев (80), Улуғбек Уразбаев (90+4) – Илёр Норқобилов (74), Бахтиёр Тожиев (76), Миржалол Норқобилов (83).

Ўқилган: 7622
Оқ-тепа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича