ЎФА президенти Абдусалом Азизов Миллий терма жамоа вакиллари билан учрашди

Июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади.  Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур,  Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.

Сафар олдидан бугун Ўзбекистон МТЖ аъзолари ЎФА президенти Абдусалом Азизов билан учрашди.  Футболимиз раҳбари Миллий жамоамиз олдида турган мусобақаларнинг масъулияти,  номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги,  ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши таъкидланди.  Жамоа йетакчилари ҳам ушбу баҳслар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.  Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнирда жамоага омад тилади.

Ўзбекистон МТЖ эртага сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Ўқилган: 10885
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича