Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал. ПСЖ - "Манчестер Сити" 1:2

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/2 финалидан ўрин олган ПСЖ - "Манчестер Сити" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, инглизларнинг ғалабаси билан якунланди.

1:0 ҳисобида олдинда бораётган парижликлар якунда иккита гол ўтказиб юборишди. Де Брюйне ва Марезлар Маркиньосларнинг голига жавоб қайтаришди.

Энди ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўлади. Албатта, "Сити"да имкониятлар анча яхши, жамоа финалга чиқиш учун даъвогар саналмоқда.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Биринчи ўйин
ПСЖ - "Манчестер Сити" 1:2
Голлар: 1:0 – 15 Маркиньос, 1:1 – 64 де Брюйне, 1:2 – 71 Марез.
ПСЖ – Навас, Кимпембе, Баккер, Маркиньос, Флоренци, Гуйе, Верратти, Паредес (Эррера, 83), Ди Мария (Данилу Перейра, 80), Мбаппе, Неймар.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Уокер, Рубен Диаш, Жоау Канселу (Зинченко, 61), Бернарду Силва, Гюндоган, Фоден, де Брюйне, Марез, Родри.
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (31), Паредес (70), Неймар (74), де Брюйне (86).
Четлатиш: Гуйе (77).

Ўқилган: 6906
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича